• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 октября 2018

800 доллар пора олган банк бошқарувчиси ушланди

Кредитни олиб бергани учун пора сўраган банк раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

7591
0
Иллюстрация

2018 йил 8 октябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Шофиркон туман Зарчабек МФЙда яшовчи, 1979 йилда туғилган, Вобкент туманидаги Банк филиалларидан бирининг бошқарувчиси лавозимида ишловчи, Шомилов Зафар Тоирович (исми шарифлар ўзгартирилган), Бухоро шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, А.Рабиевга ажратилган имтиёзли микрокредитни унинг корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги эвазига 800 АҚШ доллари миқдорида пора беришни талаб қилиб, ўзининг хизмат хонасида ушбу пулларни олган вақтида жиноят устида ушланган.

Ҳолат юзасидан З.Шомиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7591
0