• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 сентября 2018

Туман ҳокими ўринбосари 1,8 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

Ҳоким ўринбосари 5 гектар ер учун 2 минг доллар талаб қилган.

6935
0
Ўзбекистон 24

Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи фуқаро боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил этиш учун туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Юсупжоновга мурожаат қилган. Тадбиркорга 5,3 гектар ер зарур бўлган. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали видеолаҳа намойиш қилди.

Телеканал тақдим этган видеолавҳада ҳоким ўринбосари ер тақдим этиш эвазига 2 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилгани айтилган.

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Шарофиддин Юсупжонов келишилган 2 минг АҚШ долларидан 1800 долларни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шарофиддин Юсупжоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

6935
0