• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 26 сентября 2018

«TOYOTA» ва «LACETTI»нинг тўқнашувида уч киши ҳалок бўлди

Навоийда мудҳиш ЙТҲ оқибатида хорижлик фуқаро ҳам вафот этган.

18798
0
UzNews.uz

Навоий вилоятида содир бўдган ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Воқеа жойида вафот этганларнинг бири Покистон фуқароси экани қайд этилган.

Кеча, 25 сентябрь куни 17:30 ларда «Жиззах-Форыш-Қизилча» 4Р-36 автомагистралининг Нурота туманидан ўтадиган қисми, 40-41 километрида «Toyota» ва «Lacetti» автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ФВВ Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, «Toyota» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама қарши томонга чиқиб кетган ҳамда «Lacetti» автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Toyota»да бўлган икки нафар Покистон Ислом Республикаси фуқаролари ва «Lacetti»да бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, яна бир покистонлик турли даражадаги тан жароҳатларини олган. билан погибли.

Жароҳатланган Покистон фуқароси РШТТЁИМ Навоий филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

18798
0