• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 сентября 2018

Асакада Корея билан ҳамкорликда электрокар ишлаб чиқарилади

Вилоят ҳокими ташкил этган учрашувда хорижлик ва маҳаллий инвесторлар иштирок этди.

6501
0

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Асака туманида тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

"Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ўтказилган тадбирда туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, банк ва солиқ идоралари раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирок этгани маълум қилинган.

– Ўзбекистонда тадбиркорлар, айниқса, инвесторларга кенг имкониятлар яратилгани учун ҳам юртингизда иш олиб боришга қарор қилдик, – дейди “Rooper teikom Co. Ltd” компанияси директори Сунг Ин Сонг. – Ҳамкорларимиз билан умумий қиймати 2 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида келгуси йил охирига қадар Асакада электрокар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олдик.

Бундан ташқари, учрашувда вилоятда 2018-2019 йилларда амалга оширилиши белгиланган, лекин банклар томонидан молиялаштирилиши кечиктирилаётган 31 та инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинган.

6501
0