• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Культура 16 сентября 2018

Ички ишлар органлари тарихи музейи очилди (Фото)

Янги очилган музей Ички ишлар вазирлиги биносида фаолият бошлади.

11799
0
UzNews.uz

Ички ишлар органлари тарихи музейи Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси ходими хабар берди.

Музей кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиб душанбадан жумагача ўз фаолиятини олиб боради. Музейга ташриф буюрувчилар олдиндан рўйхатни тақдим этишлари лозим. Бунга музейнинг Ички ишлар вазирлиги ҳудудида жойлашганлиги сабаб экани айтилган.

Музей ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли фаолиятини мамлакатимиз аҳолисига кўрсатиш, уларни хизмат фаолияти билан яқиндан таништиришни мақсад қилган.

Маълумот учун, ички ишлар органлари тарихи музейи дастлаб 1974 йилда ташкил этилган бўлиб, вазирлик ҳудудида реконструкция қилинган бинога кўчирилиши унинг фаолиятига янги йўналиш берди.

11799
0