Бир неча дақиқа олдин Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрига етиб келган Шавкат Мирзиёев, “Afrosiyob” тезюрар поездида Шаҳрисабзга йўл олди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг I Халқаро мақом форумини очиб бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент ташаббуси билан 6-10 сентябрь кунлари, Шаҳрисабз шаҳрида I Халқаро мақом форуми ўтказилмоқда.