2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Яшнобод туманида яшовчи муқаддам судланган Ж.Б., шу йил май ойида Бобур кўчаси олдида Учтепа туманида яшовчи К.Ж.га биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланиб, катта даромад олишликни ваъда бериб, унга сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали алдов йўли билан ундан 97 600 АҚШ долларини олган.
У шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги айтилмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Б. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.