• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 августа 2018

Фарғонада хусусий BURSA инновацион мактаби иш бошлади

Фарғонанинг марказида 1-2-3-4-синфлар учун мўлжалланган BURSA хусусий инновацион мактаби ўз иш фаолиятини бошлади.

8027
0

Ота-оналар олдида бугунги кунда фарзандга яхши тарбия бериш баробарида яхши таълим бериш муаммоси ҳам кўндаланг турибди.

Шу сабаб ҳам ота-оналар фарзандларини қайси мактабга бериб, уларнинг яхши таълим олишлари учун имконият яратишда кўпгина саволларга рўбаро келишмоқда. Уларни қийнаётган асосий муаммо эса, давлат мактаби ёки хусусий мактаб деган савол эканлиги аниқ!

Айримлар давлат мактабини танлашса, айримлар шубҳасиз етарли шароит ва имкониятлар сабаб хусусий мактаб сари ошиқишмоқда.

“BURSA” хусусий мактаби Фарғона шаҳрининг марказида жойлшган бўлиб, ота-оналарни қийнаётган барча муаммоларни бартараф этишни ўз олдига мақсад қилган.

Жумладан, мактабда;

- Мактабда тажрибали ва кучли ўқитувчи педагоклар таълим беришади.

- Ўқитувчилар таркиби билан баравар айнан бизнинг мактабда психолог, педиатр, логопед ҳам фаолият юритади.

- Мактабимизда боланинг таълим олиши бараварида, унинг саломатлигига катта эътибор берилади. Болалар учун спорт машғулотлари ва парҳез усуллари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг тартибли овқатланишлари назорат қилинади.

- Мактабдаги синфхоналар ва машғулотхоналар тўлиқ равишда замонавий ўқув дастурлари, қўлланмалари ва кўргазмалари билан таъминланган.

- Ҳар бир бола билан алоҳида шуғуланиш бу бизнинг асосий ўқитув усулимиздир.

- Ҳар синф учун 16 нафар ўқувчининг олиниши ва уларга таълим берилиши келажакда албатта ўз мевасини беради. Сабаби, бола яхши таълим олади, ўқув машғулотларини яхши ўзлаштиради, ўқитувчининг улар билан ишлаши осон ва узоқроқ давом этади.

- Мактабда шунингдек, болажонлар учун спорт машғулотлари, қўшимча бошқа машғулотлар ўтказилишини ҳам ёдда тутинг.

BURSA хусусий мактаби ҳақида бунда батафсил маълумот олиш учун эътиборингизга қуйидагиларни тақдим этамиз. Фарғонадагилар учун телефон рақамлари:

(+99890) 232-19-85,

(+99890) 277-87-71,

(+99890) 290-19-83,

Instagram саҳифамиз

Манзил: Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси 18/1.

Реклама ҳуқуқи асосида

8027
0