• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 августа 2018

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан бўшатилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхаджаев ўз лавозимидан озод қилинди. Вазирликка эса янги раҳбар тайинланди.

4133
0
mitc.uz

Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Уни амалга ошириш соҳасида ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блок ташкил қилмоқда.

Давлат раҳбари фармони билан ушбу блокни Азим Аҳмедхаджаев бошқариши айтилмоқда.

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод этилган.

Вазирликни эса, Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг собиқ раҳбари Шуҳрат Содиқов бошқариши маълум қилинди.

4133
0