• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 августа 2018

Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида янги директор иш бошлади.

3545
0

Директор лавозимига Нурмат Сатиниязович Атабеков тайинланди.

Унга мазкур институт илмий даражаси ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, юқумли касалликлар соҳасидаги диагностика, даволаш ва профилактика ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, юқори технологияли тиббий ёрдамга бўлган талабни қондириш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, у юқумли касалликлар соҳасида етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, муваффақиятли тажрибалар ва аниқ инновацион моделларни кенг қўллаш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Н.Атабеков илгари Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

3545
0