• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 июля 2018

Бош прокуратуранинг "Коррупция" бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш” бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

5701
0
UzNews.uz

Шавкат Бўронович Умурзаков “Ўзавтосаноат”га раҳбар тайинлангандан буён “Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш” бошқармаси бошлиғи лавозими бўш қолаётган эди.

“UzNews.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, бу бошқармага Тошкент шаҳар Мажбурий ижро бюроси раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Улуғбек Анваров бошлиқ этиб тайинланган.

Улуғбек Анваров 2013-2014 йиллар давомида Тошкент шаҳар “Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш” бўлими бошлиғи ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси сифатида фаолият юритган.

Кейинчалик Тошкент шаҳар прокуратурасида бўлим прокурори ҳамда Чилонзор тумани прокурори лавозимида ҳам ишлаган.

Бир ой муддат Чилонзор тумани прокурори бўлган Улуғбек Анваров қисқа муддатдан сўнг Тошкент шаҳар Мажбурий ижро бюроси раҳбари бўлган.

5701
0