• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июля 2018

Ижарага олган автомашинасини бўлаклаб сотиб юборган шахс қидирилмоқда

Сергели автомашина бозоридан ижара асосида олиб кетилиган “Nexia” автомашинасини бўлакларга бўлиб сотиб юборган шахс Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирилмоқда.

4153
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 12 июль куни ИИВдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил апрель ойида номаълум шахс 6-даҳада жойлашган автомашиналар бозорида фуқаро С.М.нинг “Nexia” русумли автомашинасини 24 ой давомида ҳар ойда 500 АҚШ долларидан жами 12 минг АҚШ долларига сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан олган автомашинани бўлакларга бўлиб, сотиб юборгани ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётган Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида яшовчи 1995 йилда туғилган Темур Абдукаримовни ушлаш чоралари кўрилган.

Ўз ўрнида, фуқароларимиздан гумонланувчи Темур Абдукаримовни кўрган, у ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўраймиз.

4153
0