• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 июля 2018

Фарғоналик депутат пора билан қўлга олинди (Видео)

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда депутат ашёвий далил билан ушланган.

8622
0

Фарғона вилояти Данғара тумани халқ депутатлари кенгаши депутати, Қўқон давлат педогогика институтида услубчи лавозимида фаолият юритадиган Муҳайё Қодирова, таниши Машҳура Абдураҳимова билан ўзаро тил бириктириб ўқишга киритиш мавсумидан мўмайгина пул ишламоқчи бўлишган.

Бу икки фуқаро Бешариқ туманидан бўлган танишларининг жиянини Қўқон давлат педогогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 7 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Ўтказилган тадбир давомида улар пора билан қўлга олинган. Ҳозирда эса бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

8622
0