• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июля 2018

Тошкентда 1 млн.дан ошиқ АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгарлар ушланди

Тадбиркорлик ривожлантиришни ваъда қилиб, алдаш йўли билан ишончга кириб 1 млн. АҚШ долларидан ошиқ маблағни қўлга киритган фирибгарлар тезкор тадбир натижасида ушланди.

4530
0
Иллюстрация

2018 йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2014 йил 11 ноябрдан 2015 йил 25 майгача бўлган вақт оралиғида Юнусобод туманида яшовчи Б.И. ва З.Х.лар фуқаро С.А.нинг уйида ва Мирзо Улуғбек тумани Ҳарбийлар шаҳарчасида унга тадбиркорликни ривожлантиришларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига киргани ва 1 млн.дан ортиқроқ АҚШ долларини олиб, берган ваъдаларини бажармай, пулларни қайтариб бермаётганликлари кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида Б.И. ва З.Х.лар қўлга олинди.

4530
0