• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июня 2018

16 йил қамоқда “бўлган” фуқаро тоғасини болта билан уриб, сўнгра уни пичоқлади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164, 166-моддалари билан айбланиб 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган фуқаро, Бухорода ўз тоғасига пичоқ урди. 

5296
0

1970 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган Нурали Шукуров 2001 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 4-қисми, 166-моддаси 4-қисми билан Жиноят Кодексининг 59-моддасига асосан 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, 2017 йилнинг август ойида жазони тўлиқ ўтаб чиққанидан сўнг, туғилиб ўсган қишлоғига қайтади.

Умрининг 16 йилини қамоқда ўтказган Нурали Шукуров ўзиги тегишли хулоса чиқариш, “одам бўлиш” ўрнига яна жиноят кўчаси томон такрор оралаб, 2018 йилнинг 19 февраль куни Шофиркон туман “Шибирғон” қишлоғи ҳудудида тоғаси Жаббор Сиддиқов билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида юзага келган келишмовчилик оқибатида Нурали Шукуров тоғаси Жаббор Сиддиқовни аввал орқасидан 2 маротаба болта билан, сўнгра ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг қорин қисмига уради.

Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида Жаббор Сиддиқовнинг ҳаёти сақлаб қолинади, аммо, Нурали Шукуров шу куннинг ўзида қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилади ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинади.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси Ж.Жуманиёзов раислигида ўтказилган суд мажлисида Шукуров Нурали Амруллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан айбли деб топилиб, унга шу моддага асосан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

5296
0