• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2018

ЙҲХБ ходимига қаршилик кўрсатган ва аёлини урган фуқарога жазо тайинланди (Видео)

Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро хизмат вазифасини бажараётган ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатган ва айнан шу ҳолатда ўз аёлига қўл кўтаргани айтилган фуқаро жазога тортилди.

3886
0

Шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқларда тарқатилган “В Узбекистане водитель избил сотрудника ГАИ и свою жену” сарлавҳали видеода келтирилган ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олинган маълумотга кўра, Қонликўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори, кичик сержант О.Бегжанов 2017 йилнинг 22 май куни соат 20:30лар атрофида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вақтида, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 95 А 023 СA бўлган автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчиси А.Е.Утемуратовдан тегишли ҳужжатларини сўраганида, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмаган. Шу сабабли инспектор автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўймоқчи бўлганида, ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан қўпол муносабатда бўлиб, ходимнинг хизмат кийимидан ушлаб, йўлнинг пастки қисмига итариб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан 2017 йилнинг 15 ноябрь куни Қонликўл туман жиноят ишлар бўйича судининг ҳукмига кўра, судланувчи Утемуратов Азамат Ерназар ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун айбдор деб топилиб, унга нисбатан “360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий жамоатчилик иши” жазоси тайинланган.

3886
0