• 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 773 сум
    -35.81
  • 13 225 сум
    -179.57
  • 141 сум
    -1.02
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 29 июля 2021

Қозоғистонда ўзбекистонлик мигрантлар ЙТҲга учради, бир нафари вафот этди

Ақтобе вилоятида Toyota Previa ағдарилиши ортидан 8 нафар ўзбекистонлик шифохонага ётқизилганди.

1002
0
Ақтобе вилояти ЙҲБ

Кеча, 28 июль куни соат 07:10 да Самара – Чимкент автомобиль йўлида ичида 8 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган Toyota Previa ағдарилиб кетганди.

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консулхонаси хабарига кўра, автомобиль ҳайдовчиси (Қозоғистон фуқароси) ва Атирау шаҳрига ишга бораётган 8 нафар ўзбекистонлик тан жароҳати билан шифохонага етказилган.

43 ёшли Н.Д. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган. Уларнинг 2 нафарига тиббий кўрикдан кейин рухсат берилган бўлса, қолган 5 киши шифохонада қолмоқда.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

1002
0