Ушбу карор моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегияга мувофиқ хамда ушбу автомобилнинг техник эскирганлигини инобатган олган ҳолда қабул қилинди.
Шу муносабат билан, ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.
“GM Uzbekistan” АЖ истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини бажарилишини ва автомобилларни тузилган шартномалар бўйича ўз вақтида ва тўлалигича етказиб берилишини алоҳида таъкидлайди.
Эслатиб ўтамиз, "Matiz" автомобили Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган тўртинчи модель бўлиб, 2001 йил август ойидан йиғила бошланган. 2004 йил декабрь ойида двигатель ҳажми 1л бўлган “Matiz Best” хамда автоматик узатма қутили модификациялари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.
"Matiz" автомобиллари кичик ҳажмли автомобиллар синфига тегишли бўлиб, ушбу синфдаги автомбилларга бўлган эҳтиёж “Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш орқали қопланади.