• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 11 ноября 2021

Тошкентдан бўлган ёш тадбиркор StroyMart лойиҳасига сармоя киритди

22 ёшли Шаҳриёр Тўлаганов Канадада ўзининг шахсий қурилиш компаниясини таъсис этиб, ҳозирда Ўзбекистонда уникал StroyMart лойиҳасини амалга оширмоқда.

453
0

Тошкентдан бўлган 22 ёшли Шаҳриёр Тўлаганов 2020 йилнинг октябрь ойида Канаданинг Онтарио провинциясида ST Global Investing Corporation компаниясини рўйхатдан ўтказган ва у ҳозирда Ўзбекистонда StroyMart номи остида ажойиб лойиҳани амалга оширмоқда.

Ҳаммаси қандай бошланган

Ўзбекистонлик ёш тадбиркор Шаҳриёр Тўлаганов  1999 йилда Тошкентда туғилган.

Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон президенти этиб Шавкат Мирзиёев сайланганида, мамлакатда хорижий сармояларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун кенг имкониятлар очилган. Хорижий сармоядорлар маблағининг хавфсизлиги кафолатланади. Ҳозирда мамлакатда кўплаб яшаш ва тижорий бинолар қурилаётганини натижа сифатида кўрсатиш мумкин.

Айнан шу сабабли, Шаҳриёр ўз маблағини Ўзбекистонга сармоя сифатида киритишга ва қурилиш соҳасида дунё етакчиларидан бири ҳисобланадиган давлат – Канадада ўзининг шахсий қурилиш компаниясини очишга қарор қилган.

Ҳозирда ST Global Investing Corporation компанияси Ўзбекистондаги Dilyaz Biznes компаниясининг таъсисчиси ҳисобланади. АҚШ ва Туркиядан бўлган бошқа сармоядор ва таъсисчилар билан бир қаторда, компания Ўзбекистонда StroyMart номи остида ажойиб лойиҳани амалга оширмоқда.

Уникал StroyMart лойиҳаси

StroyMart – бу 400 минг квадрат метр майдонга эга Ўзбекистондаги йирик савдо марказларидан бири.

Объект етти қаватдан иборат кўп тармоқли гипермаркетни тақдим этади ва унинг ичида 6000дан ортиқ жойлар бўлади, жумладан, йирик озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари, қурилиш материаллари дўконлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, парфюмерия, маиший кимё ва китоб дўконлари.

Шунингдек, марказ ҳудудида офислар, СПА-салонлар ва сартарошхоналар, кафе ва ресторанлар, болалар ўйин майдонлари, китобхонага эга ўқув марказлари, кинотеатр ва 10 000 нафар ташриф буюрувчига мўлжалланган аттракционлар боғи жойлашади.

Ташриф буюрувчиларнинг қулайлиги учун, савдо марказининг ҳудудида 5 000 автомобиль учун кўп даражали автотураргоҳ, спорт ва фаол дам олишни яхши кўрувчилар учун эса – бино томида учта футбол майдони ва теннис корти қурилади.

Лойиҳа қурилиши 2022 йилда якунланиши кутилмоқда. Ҳозирда объектда иш жараёни иккита сменада олиб борилмоқда, 250 нафардан ортиқ малакали мутахассислардан иборат моҳир муҳандис-қурилиш жамоаси ишга туширилган. 15 000 нафардан ортиқ одам иш билан таъминланиши тахмин қилинмоқда.

ST Global Investing компанияси эришилган ютуқ билан тўхтаб қолмасдан, бунга ўхшаш лойиҳаларни Ўзбекистоннинг барча вилоятларида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Батафсил маълумотни +99893 840-88-88 ва +99893 035-88-88 телефон рақамлари ёки www.stroy-mart.uz сайти орқали олишингиз мумкин.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Тошкент ҳалқа йўли, Абу Али Ибн Сино 2 массиви, Белтепа кўчаси.

Реклама ҳуқуқлари асосида

453
0