Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида судлар ва мурожаатлар ҳақида гапирди.
"Ер олиш, соғлиқни тиклаш масалалари бўйича жуда ҳам кўплаб мурожаатлар келади. Афсуски, энг кўп мурожаатлар ҳуқуқни афсуски муҳофаза қилиш соҳалари бўйича. Одамлар суд қароридан ёки тергов, суриштирув ишларидан норози бўлишади. Менга келаётган мурожаатларнинг 60-70 фоизини асосан мана шундай мурожаатлар ташкил этади. Одамлар рози бўлиб яшаши учун кўп нарса керак эмас. Мени назаримда, ўзгармас қонунлар ва мустақил суд бўлса бўлди. Ҳаммаси ўз жойига тушиб боради.
Одамлар муаммоларни суд орқали ҳал қилиш амалиётига ўтишни бошлайди. Менга амалдорларнинг устидан жуда ҳам кўп шикоятлар келади. Одамларнинг мурожаатда ёзишича, "бу амалдор қаерга борсанг бор, кимга шикоят қилсанг қил, қўлингдан келганини қил, деб менга айтди", деган мурожаатлар кўп бўлади. Ҳақиқатдан ҳам бу гап бўлганми ёки йўқ, мен билмайман. Лекин бунақа мурожаатлар кўп келиб туради", - деди Расул Кушербаев.