Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Magic City кўнгилочар дам олиш масканида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 21 ёшли У.Д., 19 ёшли А.Х. 18 ёшли. И.У. ва 17 ёшли М.Т.лар ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқариб юборилаётганда улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.