6 январь куни соат 19:50да Олмазор туманининг Уста Ширин кўчасида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲда содир бўлди.
Маълум бўлишича, Isuzu русумли 43-сонли йўналиш автобусининг ҳайдовчиси 58 ёшли О.Б. светофорда тўхташ учун секинлашган ва шу вақтда йўл қатнов қисмининг биринчи бўлагида кетаётган пиёда мувозанатни йўқотиб, автобус томонга йиқилган.
Ҳодиса оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулосага кўра, пиёда маст ҳолатда бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан эса хизмат суриштируви ўтказилади.