Ўзгидромет хабарига кўра, 27 декабрь куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5-7 даражага паст бўлади ва -2…+3 даражадан юқори бўлмайди.
28-29 декабрь кунлари кечалари совуқ -3…-8 даражагача кучаяди, 30-31 декабрь кунлари эса ҳарорат -2…+3 даражагача кўтарилади.
28 декабрь куни кундузги ҳарорат +2…+7 даража бўлади, 31 декабрь куни эса +8…+13 даражагача кўтарилади.
Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.