• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 декабря 2021

Қорақалпоғистонда "Қизил китоб"га киритилган ҳайвонларни ўлдирганларга жиноят иши қўзғатилди

Браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаб, ҳайвонот дунёсига 190 млн сўмдан кўп зарар етказишган.

656
0
Экология қўмитаси

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда “Қизил китоб”га киритилган 14 дона жайрон ўлдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган текширишда Ўзбекистон ҳайвонот дунёсига 190 млн 350 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “е” ва “ж” бандлари (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

656
0