• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 декабря 2021

Жиззахда қурувчилар 75 туп дарахтни бетонлашди

Давлат экология қўмитаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.

1110
0
https://t.me/ecogovuz

Ижтимоий тармоқда йўл четига дарахт экилиб, унинг атрофи бетонлаб ташлангани тўғрисида суратли хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси "Дўстлик" МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар  атрофи "Файз-Барака" МЧЖ томонидан йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилган, дея хабар берди экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

Дарахтларнинг барчаси 38 туп арча, 7 туп ясень,  1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп эльдор қарағайи ва 12 туп айлант дарахтларининг тагидаги бетонлар бузиб ташланди ва дарахтларнинг атрофи юмшатилганини қўшимча қилди экология бошқармаси.

МЧЖнинг ушбу ишга йўл қўйган ходимларига нисбатан жарима белгиланди.

1110
0