Ўзбекистон пойтахтида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги ўз якунига етди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати.
Мусобақада Миср жамоасини 45:21 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистонлик қиличбозлар ярим финалда болгариялик рақибаларидан 45:36 ҳисобида устун келишди.
Финалда Ўзбекистон ва Россия ёшлари дуч келишди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда ўзбекистонлик қиличбоз қизлар 45:36 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритишди.
Шунингдек, бир кун аввалги яккалик баҳсларида Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Бугун жамоавий дастурда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова ҳамда Венера Исроилова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди.