• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 30 декабря 2021

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни янги йил билан табриклади

Россия президенти табрикда икки давлат стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлигини тасдиқлаганини таъкидлади.

784
0
kremlin.ru

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил табригида келаётган 2022 йилда ҳам икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича самарали мулоқот ва яқин ҳамкорликдаги ишлар давом эттирилишига умид билдирди. 

"Бу, шубҳасиз, Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ҳамоҳангдир", — деди Россия президенти. 

Бундан ташқари, Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Москвага ташрифи Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамлигини тасдиқлагани, янги истиқболли қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаш имконини берганини таъкидлади.

784
0