• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 ноября 2021

Тошкентда қарийб 519 минг дона пиротехника воситаларини пулламоқчи бўлган шахс ушланди

Андижонда эса 57 млн сўмлик қарийб 219 минг дона шундай воситаларини олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди.

931
0
https://bojxona.uz/uz

Давлат божхона бошқармаси Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилишича, Андижонда А.Г 218 минг 700 дона, умумий қиймати 57 млн 150 минг сўмлик пиротехника воситаларини Damas автомашинасида сотиш учун олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди. 

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Н.Х Isuzu'дан картон коробкаларга жойланган пиротехника воситаларини олиб, ўзининг бошқарувидаги Lacetti автомашинасига ортаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, мазкур транспорт воситалари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.  

Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтмаган, қиймати 259 млн 200 минг сўмлик 8 минг 640 қутида жами 518 минг 400 дона "британик" номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

931
0