• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 17 декабря 2021

Дам олиш кунларида ҳарорат +17 даража, аммо ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

639
0
UzNews.uz

Бугун республика бўйича 7-12 даража илиқ бўлган ҳарорат билан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Эртага, 18 декабрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, бунинг ҳисобига фақат кечки соатларда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида бироз ёмғир ёғиши кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси -2…+3 даражани ташкил этади, кундузи +14…+17 даражагача кўтарилади.

19 декабрь куни кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғиши кузатилади. Тоғларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг шимолида бироз ёмғир ёғиши эрталаб тўхтайди. Ҳарорат кечаси 0…+5 даража атрофида бўлади, кундузи +8…+13 даражагача бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

639
0