• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 10 декабря 2021

ОТБ Ўзбекистонга кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн қарз беради

Банк шунингдек, давлат идораларига дастур доирасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун $250 минг техник ёрдам тақдим қилади.

768
0
UzNews.uz

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес (ҚЎБ) учун қулай муҳитни яхшилаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам бериш учун 100 миллион долларлик сиёсатга асосланган кредитни маъқуллади. Кредит ОТБнинг Кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш дастурининг биринчи кичик дастурини молиялаштиради. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди.

ОТБнинг Кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш дастури иккита кичик дастурни ўз ичига олади ва КЎБ учун янада самарали фаолият ҳамда тижорат муҳитини ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган.

Биринчи кичик дастур доирасида ислоҳотлар кредит ресурслари чекланган КЎБ субъектлари фаолиятини кенгайтиришга ёрдам бериш учун мавжуд молиявий воситаларни диверсификация қилишни ва улар олиши керак бўлган рухсатномалар ва лицензиялар сонини қисқартиришни ўз ичига олади. Ушбу ва бошқа ислоҳотлар, масалан, савдо операциялари харажатларини камайтириш ва рақамлаштиришни ошириш 13 500 га яқин иш ўринларини яратишга ёрдам бериши кутилмоқда.

"Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришда давом этмоқда ва кичик ва ўрта корхоналар мамлакатда иқтисодий ўсиш ва иш ўринларини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда", - деди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналар ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади ва расмий ва норасмий иш ўринларининг учдан икки қисмини таъминлайди.

ОТБ, шунингдек, давлат идораларига дастур доирасидаги ислоҳотларни амалга оширишда, жумладан, кичик ва ўрта бизнес учун рақамли ечимларни жорий этиш орқали ёрдам бериш учун 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги техник ёрдам грантини тақдим этади.

768
0