Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати UzNews.uz'га хабар беришича, жорий йилнинг 28 ноябр куни соат 06:20 атрофида Бухоро тумани Хонобод маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган К.Р. туманнинг Чорбакр маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган қайнжияни Ғ.Т. билан ўзаро жанжаллашган.
Натижада у эркак қайнжиянини ошхона пичоғи билан пичоқлаган. Шундан сўнг, Ғ.Т. касалхонага олиб кетаётган вақтда вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан К.Р.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи қамоққа олинган.