• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
18 ноября 2021

Тошкент вилоятида вакцина олмаган 6,5 минг нафардан кўп фуқарога чора кўрилди

СOVID-19'га қарши эмланмаган қарийб 3,5 минг нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилди.

911
0
t.me/toshetk

Санитария-эпидемиология бошқармасининг хабар беришича, Тошкент вилоятида СOVID-19'га қарши вакцина олмаган фуқароларга қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмагани учун қонуний чора кўрилди. 

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятда 1863 та текшириш тадбири ташкил этилган. Жараён давомида эса 6526 нафар фуқаро вакцина олмагани аниқланган.

Қайд этилишича, вакцина олмаганлардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар бўлган.

"Бу каби фуқароларга, албатта, қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмагани учун қонуний чора кўрилди. Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятида 3608 тани ташкил этади. Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилган, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилган бўлса, 5 таси фаолияти тўхтатилган объектлардир", - дейилади хабарда.

911
0