• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 18 декабря 2021

ASTRUM IT-академиясида кичкинтой тадбиркорлар учун иккинчи KinderMBA конференцияси бўлиб ўтди

Мактаб ўқувчилари ҳакамлар ҳайъатига беш йўналиш бўйича ўз стартапларини тақдим этишди.

994
0

Ўзбекистоннинг Leader School ва Sehriyo етакчи хусусий мактаблари таълимнинг замонавий трендларини тушунган ҳолда, ўқув жараёнига прогрессив услуб ва инновацион дастурларни татбиқ этмоқда. Икки йилдан бери KinderMBA болалар тадбиркорлиги дастури фаол қўлланилмоқда ва семестр якунлари бўйича конференциялар ўтказилмоқда.

2021 йилнинг 16 декабрь куни ASTRUM IT-академиясида иккинчи KinderMBA конференцияси бўлиб ўтди, унда кичкинтой тадбиркорларда ўз стартапларини тақдим этиш ва ишбилармон кишиларнинг фикрларини олиш имконияти бўлди.

Конференцияда MFaktor, Kapitalbank, Korzinka.uz, Gavalli, Kamilka products, Gazeta.uz, Trastbank каби таниқли компанияларни тақдим этадиган тадбиркорлар иштирок этди.

Таклиф қилинган меҳмонлар орасида Халқ таълими вазирлиги ва Ëшлар  ишлари агентлигининг вакиллари ҳам бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати эътиборига 300дан ортиқ бўлган лойиҳалар ичидан саралаб олинган қуйидаги йўналишлар бўйича энг зўр 10та бизнес-лойиҳа тақдим этилди: «Тадбиркорлик асослари», «Рақамли муҳитда бизнес», «Реклама асослари», «Experienсе менежмент», «Молиявий менежмент».

Лойиҳалар муҳокамаси қизғин ва жонли ўтди. Бизнесменлар катталар учун мўлжалланган саволларни беришди, мактаб ўқувчилари эса етарли даражада тўғри жавоб қайтаришди. Лойиҳаларнинг айримларига бизнесменларнинг қизиқишлари юқори бўлди ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари узоқ муҳокама қилинди.

Бундай конференцияларнинг аҳамиятлилиги шундаки, улар янги тадбиркорларга ўзини кўрсатиш, ўзини таништириш кўникмалари, коммуникация ва тадбиркорлардек фикрлашни мукаммаллаштиришга имкон беради.

KinderMBA дастури лойиҳалаш фаолияти орқали чуқур профнавигация ҳисобланади ва амалиётда ўқувчиларга турли профессионал соҳаларни тадқиқот қилишга имкон беради. Ëшлар профориентациясида бу тадбиркорлик фаоллигини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар ва мамлакатда инсон капиталининг ривожига ижобий таъсирдир.

Sehriyo: @sehriyouz+998 71 227-16-44

Leader School: @leadertashkent+998 71 280-60-57

Реклама ҳуқуқлари асосида

994
0