• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
26 ноября 2021

Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина берди

Вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилди.

609
0
Дунё АА

Австриядан Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида AstraZeneca 150 минг доза вакцина жўнатилди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бремоқда.

Ўзбекистоннинг Венадаги EХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси маълумотига кўра, вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.

Қайд этилишича, вакциналарни манзилга безарар етказиб бериш учун томонлар тиббий маҳсулотларни ташишнинг барча жиҳатларини таъминлашни назарда тутган.

Хусусан, вакциналар махсус совутгичли контейнерга жойлаштирилди. Унда совитиш жараёни ва 2-7 даражали ҳарорат таъминланади. Юкни Тошкентга етказиш Vie Pharma Handling Center махсус транспорт хизмати томонидан амалга оширилмоқда.

609
0