Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 1 январь куни соат 17:15 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 1967 йилда туғилган С.Н. маст ҳолда Matiz'да ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган.
Оқибатда, қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган Э.Р. бошқарувидаги Nexia-2 ҳамда 1983 йилда туғилган Р.К. бошқарувидаги Nexia-2 автомобиллари билан тўқнашув содир этган.
ЙТХ натижасида, Nexia-2 ҳайдовчиси Р.К. ва йўловчилари: 13 ёшли З.Т., 10 ёшли Ф.К., 5 ёшли боғча тарбияланувчиси И.К., 1 ёшли О.К., ҳамда 35 ёшли Ф.К.лар турли даражадаги тан жароҳати олишган.
Шунингдек, Matiz ҳайдовчиси С.Н. ҳам жароҳатланган.
Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган, уларга ҳар томонлама тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.