• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 23 ноября 2021

Ўзбекистон табиий офатлар сабаб ҳар йили қарийб $3 млрд зарар кўриши очиқланди

Мазкур офатлар шунингдек, йилига ўртача 1,4 млн кишига таъсир кўрсатади.

892
0
UzNews.uz / Марат Наджибаев

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Жаҳон банки ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан биргаликда "Табиий офатларга жавоб чораларини кучайтириш орқали иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш" мавзусида давра суҳбати ўтказди. 

Йиғилишда қайд этилишича, Ўзбекистонда ҳар йили табиий офатлар ўртача 1,4 миллион кишига таъсир ўтказган ҳолда, 3 миллиард долларга яқин зарар етказади. 

Прогнозларга кўра, иқлим ўзгариши табиий офатлар, айниқса қурғоқчилик, сув тошқинлари ва кўчкилар хавфини оширади. Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, йирик сув тошқини мамлакат ЯИМнинг тахминан 5% га зарар етказиши мумкин ва кучли қурғоқчилик ҳам худди шундай жиддий иқтисодий таъсирга эга бўлади.

"Биз иқлим сессияларини ва келажакдаги ўзгаришларнинг иқлим прогнозларини тузадиган моделларнинг прогнозлари у мамлакатимизда қандай ривожланиш ҳамда иқлим ўзгаришини юмшатиш учун бажарилган ишларга боғланган ҳолда келгуси асрда вазиятга қараб ҳарорат яна 1,5  ва 3 градусга кўтарилиши мумкинлигини кўрсатади", - деди Ўзгидрометнинг лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Наталя Агалтсева

892
0