• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 ноября 2021

UzAuto Motors харидорларга автомобиль етказиб беришни яна 2 ойга кечиктиради

Кечиктиришга яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабаб бўлган.

964
0
tut.by

UzAuto Motors ноябрь-декабрь ойларида автомобиль етказиб берилишини кутаётган харидорларга мурожаат қилди.

Компания хабарида келтирилишича, UzAuto Motors’га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар — яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.

“UzAuto Motors ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб, қабул қилинишига умид қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, UzAuto Motors Captiva 5 ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳамда мазкур автомобиль учун тўланган пулларни қайтариб бераётганини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, UzAuto Motors харидорларга 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Lacetti ва Labo етказиб беришни кечиктирганди.

964
0