• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 декабря 2021

Ўзбекистон ипотека кредитлари бўйича 111 давлат орасида 103-ўринни эгаллади

Мамлакатда ипотека бўйича ойлик тўлов ўртача оила даромадидан 3,5 баравар кўп.

825
0
president.uz

Ипотека кредити олиш имконияти бўйича жаҳон рейтингида Нумбео портали таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистон 111 давлат орасида 103-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда ипотека тўлов қобилияти индекси бор-йўғи 0,28, ўртача ипотека кредити эса ўртача даромаднинг 355,7 фоизини ташкил этди (ўртача оила даромадидан 3,5 баробар кўп).

Рейтингнинг етакчи учлигига Саудия Aрабистони (1-ўрин, индекс – 5,1), AҚШ (2-ўрин, индекс – 3,4) ва Пуэрто-Рико (3-ўрин, индекс – 3,1) кирди.

Ипотека кредити олиш қобилиятининг энг ёмон кўрсаткичларига эга бўлган уч мамлакат Гана (111-ўрин, индекс – атиги 0,04), Aргентина (110-ўрин, индекс – 0,09), Эрон ва Сурия (109 ва 110-ўринлар, индекс – 0,13) бўлди.

825
0