• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 1 декабря 2021

Шавкат Мирзиёев Россия ФХХ раҳбарини қабул қилди

Томонлар замонавий таҳдидлар, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик ва бошқа хатарларга қарши курашишни муҳокама қилишди.

757
0
president.uz

1 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортниковни қабул қилди.

Учрашув аввалида Александр Бортников давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Жорий йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб, минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

757
0