• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 20 ноября 2021

Новосибирскда 6 нафар ўзбекистонлик хитойликларга ҳужум қилгани учун қамалди

Уларнинг бир нафари қотилликда айбланди.

934
0
nsk.tsargrad.tv

Россиянинг Новосибирск шаҳрида 6 нафар ўзбекистонлик мигрантлар иссиқхонада ишлайдиган хитойликка ҳужум қилгани учун қамалди. Улардан бири қотилликда айбланди, дея хабар берди nsk.tsargrad.tv нашри.

Новосибирск суди Новосибирск вилоятидаги иссиқхона мажмуасида ишлаган хитойликларга ҳужум қилган олти нафар Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳга ҳукм чиқарди.

Ҳужум қилганларнинг беш нафари 8 йилдан 10 йилгача муддатга колонияга жўнатилган, қотилликда айбдор деб топилган яна бир мигрант 16 йил умрини қамоқда ўтказадиган бўлди.

Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жиноий гуруҳ 2019 йилнинг ёзида иссиқхона мажмуаси ҳудудида икки марта Хитой фуқароларига ҳужум қилган. Талончилар хитойликларни калтаклаб, буюмларини талон-торож қилишган. Ҳужум пайтида хитойликлардан бири ҳалок бўлган. Ҳужумлар натижасида етказилган зарар 1,7 миллион рублга баҳоланмоқда.

Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган, дея таъкидлади департамент.

934
0