• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2021

Ички ишлар вазирига раҳбарлари устидан арз қилган наманганлик профилактика инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Пўлат Бобожоновга ИИБда бўлаётган ноҳақликларни айтиб, мурожаат билан чиққан профилактика инспекторининг ўзи қамоққа олинди.

1341
0
facebook.com/olimjon.haydarov

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманган шаҳридаги 2-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори, катта лейтенант Сардорбек Отабоев ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга мурожаат қилиб, ўзи ишлаётган идорада раҳбарларнинг қонунга зид кўрсатмаларига қарши чиқиб, ҳуқуқини талаб қилган ходимлар ҳақоратланган ва уларга турлича босим қилингани ҳақида арз қилган.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ ҳолат бўйича муносабат берди. Унга кўра, 2021 йил cентябрь фуқаро М.Ю.нинг катта лейтенант С.О.нинг устидан ар қилиб, ёзган аризасига асосан ўтказилган текширувда, катта лейтенант С.О. 3 нафар фуқаронинг номига сохта маълумотлар киритиб, "Халқ" банкидан 81 млн 400 минг сўм кредит олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Текширув якунига кўра, С.О.ни эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида хулоса қилинган.

Прокуратура органлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунига кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-модда 3-қисми "б,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

"Катта лейтенант С.О. жавобгарликдан қутилиш мақсадида қилган видеомурожаатида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ушбу ҳолатлар ўзининг тасдиғини топмаган.

Шунингдек, катта лейтенант С.О.нинг етарли асослари бўлмаган ҳолда ўзининг раҳбарига туҳмат қилиб, била туриб, шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда", - дейилган муносабатда.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг берган маълумотига кўра, собиқ профилактика инспектори С.О. бошқа фуқароларнинг номига олинган жами 81,4 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 168 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи турли баҳоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан айб эълон қилиниб, 13 ноябрь куни судининг ажрими билан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 ноябрь куни айбланувчи ушланиб, ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда терговга жалб қилинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1341
0