• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 ноября 2021

Ўзбекистонда ўн ой ичида 7,2 минг нафардан ортиқ аёл зўрланиш қурбони бўлди

Мазкур аёлларнинг 37 нафари жинсий зўрланган.

816
0
видеодан кадр

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойида 7 226 нафар фуқаро зўрлик ишлатишдан жабр кўрган. Бу ҳақда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори Муқаддам Расулова маълумот берди.

2021 йилнинг 10 ойида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига 7226 нафар фуқаро мурожаат қилган, улардан – 4518 та ҳолатда турли зўравонлик содир этилган.

Шундан 2457 та руҳий, 1358 та жисмоний, 37 та жинсий, 666 та иқтисодий зўравонлик ҳолати қайд этилган ва 2708 та ҳолатда оилавий низолар, келишмовчиликлар, ажрашиш масалалари билан мурожаатлар қайд этилган.

Қайд этилишича, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ўзаро мулоқот қилиш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун 1146 "ишонч телефони" 24 соат узлуксиз ишламоқда.

816
0