• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 января 2022

Тошкент метросида ҳожатхоналар қурилиши мумкин

"Чилонзор" метро бекатида дастлабки ҳожатхоналар қурилмоқда.

1012
0
UzNews.uz

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтдаги ҳар бир метро бекатига тез кунларда ҳожатхона жиҳозланиши мумкин. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" матбуот хизмати хабар берди.

Aйни пайтда метронинг Чилонзор бекатида экспериментал асосда дастлабки ҳожатхоналар қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

"Aгар лойиҳа ўз самарасини берса, бошқа бекатларда ҳам ҳожатхоналар пайдо бўлади. Биринчи навбатда янги метро бекатлари ҳожатхоналар билан жиҳозланади", дейилади хабарда.

Метрополитен матбуот хизматида қайд этилганидек, дунёнинг аксарият метрополитенларида ҳозирги кунда ҳожатхона ҳамда она ва бола хоналари мавжуд эмас. Хусусан, йўловчилар манзилига ўртача 2-3 соатда етиб борадиган дунёдаги энг гавжум метроларидан бири – Токио метросида она ва бола хонаси, ҳожатхона мавжуд. Тошкент метросида йўловчилар кўпи билан 40-50 дақиқада манзилига етиб боради.

1012
0