• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2021

Сенат "Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида"ги қонунни маъқуллади

Қонун донор бўлиши мумкин бўлган шахслар доирасини кенгайтиради, шунингдек органлар ва тўқималарни трансплантация қилиш операциялари олдидан бюрократик жараёнларни қисқартиради.

1019
0

Олий Мажлис Сенатининг чоршанба куни бўлиб ўтган 22 ялпи мажлисида "Инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

Қайд этилишича, қонуннинг қабул қилиниши органлардаги касалликлар ва қайтарилмас жараёнлардан ўлим ҳолатларини камайтириш, шунингдек, фуқароларнинг қиммат хорижий клиникаларда орган трансплантацияси операциялари учун сарфланадиган харажатларини камайтиришга ёрдам беради.

Қонунни ишлаб чиқиш жараёнида Германия, Полша, Россия, Беларусия, Украина, Молдова ва AҚШнинг трансплантацияга оид қонунчилиги ўрганилди.

Сенаторлар ўтган йиллар давомида трансплантация бўйича ҳуқуқий асоснинг йўқлиги трансплантациянинг клиник фан сифатида турғунлашишига ва шу билан боғлиқ касалликларга чалинган кўплаб беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келганини таъкидладилар.

"Маълумки, инсоннинг жуфт бўлмаган аъзоларини (юрак, жигар, ошқозоности бези ва бошқа аъзолар) фақат мурдадан олинади. Трансплантация муваффақиятли ўтиши учун трансплантни, яъни кўчириладиган орган Трансплантация муваффақиятли ўтиши учун трансплантни, яъни олиниши мўлжалланган органни ўлим констатацияси амалга оширилган заҳоти трансплантнинг кейинчалик нормал фаолият қилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юзага келишидан олдин мурдадан олиш лозим бўлади. Мазкур қонун ушбу камчиликларни бартараф этади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳаси чекловларни бекор қилади, унга кўра фақат беморнинг яқин қариндоши органлар ва тўқималарнинг донори бўлиши мумкин. Aъзолар ва (ёки) тўқималарни бепул кўчириб ўтказишга нотариал тасдиқланган ихтиёрий розилик берган шахс донор бўлиши мумкин.

Беморга трансплантация қилиш учун аъзолар, тўқималар ва (ёки) ҳужайраларни ихтиёрий равишда берган шахс деганда никоҳда уч йилдан ортиқ бўлган турмуш ўртоғи ва уларнинг олдинги никоҳдан бўлган фарзандлари, бевосита қариндошлари, шунингдек асраб олинган болалар, ота-оналар тушунилади.

1019
0