Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент давлат техника университетининг 54-талабалар турар-жойига ташриф буюрди.
Ташриф давомида 446 ўринга мўлжалланган ётоқхонадаги шароит, таъмирдан чиқарилган ва замонавий жиҳозланган ётоқхонадан талабалар қай тарзда фойдаланаётгани ҳамда улар бўш вақтларида нималар билан машғул эканликлари кўздан кечирилган.
Бинода интернет тезлиги етарли эмаслиги, спорт зали йўқлиги, шунингдек, дарс тайёрлашга мўлжалланган хоналарда гилам ва ёритгич етишмаслиги аниқланган.
Ташриф якунида вазир ОТМ раҳбариятига аниқланган камчиликларни имкон қадар тезроқ бартараф қилишга кўрсатма берди.