• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 ноября 2021

Тошкентда Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси ўлдириб кетилди

ИИББда бир неча нафар йигитлар ўртасида содир бўлган муштлашувга изоҳ берилди.

2013
0
UzNews.uz

ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, 25 ноябрь куни тахминан соат 13:00да Турин политехника университети дарвозасининг ёнида бир неча нафар йигитлар уришишган.

Келишмовчилик оқибатида, ОТМ талабаси бўлмаган 18 ёшли А.Р. университетнинг 18 ёшли талабаси Ш.Р.нинг юзига мушт туширган. Натижада, талаба ерга йиқилиб тушиб, олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, тергов давом этмоқда.

2013
0