• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Туризм 19 декабря 2021

Uzbekistan Airways Ҳиндистонга парвозлар сонини оширмоқда

Тошкент – Деҳли –Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига 2 маротаба парвозлар амалга оширилади. Чипта нархлари маълум қилинди.

721
0
UzNews.uz

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилнинг 24 декабридан бошлаб авиакомпания Тошкент –   Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари жадвалга мувофиқ амалга оширади. 

Эндиликда, 

•  HY 421 Тошкент – Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;

•  HY 422 Деҳли – Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45;

Мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2 млн 282 минг  850 сўм (багажсиз) ва 2 млн 612 минг 459 сўм (багаж билан).

Шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 3 млн 922 минг 586  сўм (багажсиз) ва 4 млн 435 минг 311  сўм (багаж билан бирга).

Нархлар 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилади.

721
0