• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 6 января 2022

Тухум экспортини тақиқлаш ҳақидаги хабарлар рад этилди

Давлат ветеринария қўмитаси тухум экспорти тўхтатилгани ва бу чекловлар туфайли фермерлар қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

933
0
Иллюстрация

Аввалроқ бир қатор маҳаллий Telegram-каналларда ҳукумат жорий йилнинг 1 апрелигача товуқ тухумини экспорт қилишни тақиқлагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Мазкур хабарларда айтилишича, бундай ташаббус Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари томонидан ички бозорда нархларни барқарорлаштириш мақсадида илгари сурилган. Шу сабабдан фермер ва тадбиркорлар катта молиявий муаммоларга дуч келишган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси берган маълумотга кўра, тухум экспортига оғзаки ва ёзма равишда тақиқ қўйилмаган.

"Тухум экспорт қилувчи тадбиркорга нисбатан тухум импорт қилувчи мамлакатларнинг меъёр ва қоидаларига мувофиқ қўмита томонидан ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган", - дейилади қўмита хабарида.

Тухум экспорти жараёнларига қизиққан фуқаролардан маълумот олиш учун "Паррандасаноат"га мурожаат қилишлари тавсия этилди.

933
0