• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 декабря 2021

Деновдаги савдо мажмуасининг портлаши юзасидан 3 нафар шахс қамоққа олинди

Бош прокуратура ҳолат бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида ЖКнинг 116 ва 214-моддалари билан айб эълон қилди.

1801
0
Facebook

Бош прокуратура матбуот котибининг хабарига кўра, Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, "Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминоти"нинг 2 нафар ходимлари жами 3 нафар шахсга ЖКнинг 116 (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 214-моддалари (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ, ҳолат бўйича ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

1801
0