• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 14 декабря 2021

Ипотека кредитига уй олиб бериш учун $2 минг талаб қилган банк бўлим бошлиғи ушланди

Тошкентда мазкур порани олишда воситачилик қилган шахс ҳам қўлга тушди.

790
0
ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 7 декабрь куни ИИВга Ж.М. ариза билан мурожаат қилиб, аризада Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан тўлиқ қуриб битказилмаган кўп қаватли уйлардан хонадонни ипотека кредити асосида сотиб олиш мақсадида “Мирокредитбанк” АТБ Тошкент филиалига борган.

Аммо, банкнинг “Чакана хизматлар” бўлими бошлиғи З.Ш. унинг номига 7 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити ажратиб бериш эвазига $2 минг беришини талаб қилиб, пулларни унинг таниши Х.Я.га бериб қўйишни айтган.

Шундан сўнг, Ж.М.нинг аризасига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-мавзеси Арнасой кўчада Х.Я. ариза муаллифидан $2 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ҳамда З.Ш. ҳам қўлга олиниб, суриштирувга жалб қилинган.

Х.Я. ва З.Ш.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

790
0